?спан ҳунармандлари Қўқондаги Халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳақида

28.02.2020 12:03

МАДР?Д, 28 февраль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистонда ўтказилаётган йирик халқаро тадбирлар мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиб, хорижий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўтган йили сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтган Халқаро ҳунармандчилик фестивали бунга мисол бўла олади.

«Дунё» АА мухбири ?спания ҳунармандлари ташкилоти делегацияси аъзоларининг мазкур фестиваль ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Лола де Д?ОС, ?спания ҳунармандлари ташкилоти вакили:

– Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивали менда унутилмас таассурот қолдириш баробарида Шарқ диёрининг бой тажрибаси билан яқиндан танишиш имконини берди.

Вокзалда бизни гуллар билан, мусиқа садолари остида кутиб олишди. Шу пайтдан бошланган мамнунлик ҳисси саёҳат давомида менга ҳамроҳ бўлди. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва саховатпешалигини ҳар қадамда ҳис қилдик.

Биргина мисол. Кулолчилик маҳсулотлари сотувчиси бизни танимаса-да, уйига меҳмон бўлишга таклиф қилди. Бу чин инсоний меҳр-оқибат билан йўғрилган воқеа эди. Кейинчалик билдимки, бу ўзбек халқининг миллий хусусиятини акс эттирувчи мисоллардан бири экан.

Қўқон фестивалида 80 мамлакатдан  ҳунармандлар иштирок этди ва бу тажриба алмашиш учун яхши имконият бўлди.

Мамлакатингизда миллий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлашга алоҳида эътибор берилади.

Фестиваль илк бор ўтказилган бўлишига қарамасдан кўлами ва миқёси жиҳатдан бетакрорлик касб этди. Учрашувлар, тадбирнинг расмий очилиш ва ёпилиш маросимлари, ярмаркалар – буларнинг барчаси жуда таъсирли эди!

Сара ЛОПЕЗ, ?спаниянинг Сарагоса шаҳридаги «Коко Соко» заргарлик устахонаси вакили:

– Фестивалда чарм буюмлар ишлаб чиқарувчи ҳунарманд сифатида иштирок этдим. У ерда ўз маҳсулотларимни намойиш этиш имконияти яратилганидан хурсандман. Фестивални ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларга юқори савияда ҳозирлик кўрилган.

Мақсадим – янги халқаро бозорларни очиш, интернет орқали савдо-сотиқни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан ҳамкорлик ўрнатиш. Халқаро тадбирда кўплаб мамлакат вакиллари билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлдим. Хусусан, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи билан ҳамкорлик шартномаси имзоладик.

Ўзбекистон ҳунармандчилик анъаналарининг бой тарихига эга. Бу ерда фаол ҳунармандлар, ушбу тажрибани авлоддан-авлодга етказаётган оилавий мактаблар бор.

Таъкидлаш жоиз, Қўқон – Буюк ипак йўлида жойлашган тарихий  шаҳар, шунингдек, Самарқанд Жаҳон ҳунармандлари шаҳри рўйхатига (World Craft City) киритилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон асрий анъаналар барҳаёт, маънавий бой ва иқтисодий тараққиёти буюк давлат.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net