?сматулла ?ргашев Европа ?ттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан телефон орқали мулоқот қилди

05.05.2020 13:55

ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев 4 май куни Европа ?ттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Афғонистондаги ҳозирги вазият, афғонларнинг ўзаро тинчлик музокараларини тезроқ бошлашларига қаратилган халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатлари, шунингдек, ушбу мамлакатда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда ёрдам бериш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишнинг муҳимлиги нуқтаи назаридан, минтақа мамлакатларининг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net