ЮН?ДО билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

27.04.2020 14:22

ТОШКЕНТ, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов билан БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮН?ДО) бош директори Л.Йонг ўртасида видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – ЮН?ДО манфаатли ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон саноатни ривожлантириш ва махсус техник ёрдам дастурларини амалга оширишда ЮН?ДО билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

Томонлар тўқимачилик саноатида инновацион ривожланиш, «яшил» иш ўринларини ташкил этиш, тикувчилик саноатини модернизация қилиш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 18 миллион доллардан зиёд 6 та қўшма инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон ЮН?ДОнинг «Савдо соҳасидаги салоҳиятни ошириш» дастурида иштирок этишга катта қизиқиш билан қараши ва бу мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни учун муносиб ҳисса бўлиши таъкидланди.

Мулоқотда ихтисослаштирилган тадбирлар, малака ошириш курслари орқали Ўзбекистонда агросаноат кластерлари ва эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, махсус зоналар ва қишлоқ хўжалиги кластерларининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонга ЮН?ДО баҳолаш миссиясини юборишга келишиб олинди.

Видеомулоқот якунида аниқ лойиҳалар доирасида ўрта муддатли (4 йилга) ҳамкорлик Дастури («Йўл харитаси)ни биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 1993 йилдан буён ЮН?ДО техник ёрдами ва маслаҳатлари доирасида 15 дан ортиқ лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net