Хитойлик ҳамкорлар иштирокида Ўзбекистон – Хитой қишлоқ хўжалиги илмий-техникавий инновация парки қурилади

28.07.2020 12:01

ПЕК?Н, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон – Хитой қишлоқ хўжалиги илмий-техникавий инновация паркининг қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Музокараларда Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги соҳасига янги юқори технологияларни қўллаш бўйича Янлин қишлоқ хўжалиги зонаси (Шаньдун провинцияси) ва аграр соҳасидаги етакчи корхоналар, шунингдек, Ўзбекистон томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон дипломатлари иштирок этди.

Онлайн тадбирда Хитой томонидан мамлакатимизда бунёд этилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон – Хитой қишлоқ хўжалиги илмий-техникавий инновация паркининг қурилиши бўйича лойиҳалар тақдим этилди.

Тадбир қатнашчилари мазкур лойиҳанинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғи равнақи йўлида муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Видеоконференцияда мева етиштириш ва қайта ишлаш, дала селекцияси, гул кўчатлари, омборхона логистикаси, интернет, қишлоқ хўжалиги сингари истиқболли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишларда ҳам тадқиқот ишланмаларига алоҳида эътибор қаратишни кўзда тутадиган тегишли англашув меморандумини имзолаш масаласини тезлаштиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net