Хитой компанияси сармоявий лойиҳани амалга оширишга тайёр

12.06.2020 12:56

ПЕК?Н, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасида «Beijing Xinshiyuan Technology Development Co. Ltd.» вакиллари билан онлайн музокара ўтказилди.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида қурилиш материаллари ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш сингари соҳаларда сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Хитойнинг «Beijing Xinshiyuan Technology Development Co. Ltd.» компанияси раҳбари Ан Хуэй Қорақалпоғистон Республикасида юқорида қайд этилган соҳалар бўйича сармоявий лойиҳаларда иштирок этиш юзасидан қизиқиш билдирди.

Онлайн музокаралар чоғида лойиҳа молиялаштирилиши шартлари ва унинг ҳаётга татбиқ этилиши борасида бундан кейин кўриладиган тадбирлар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Музокаралар якуни бўйича Хитой компанияси вакиллари ва мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик юзасидан тегишли ҳужжатни имзолашга келишиб олинди.

 

Шуҳрат Умиров,

“Дунё” АА мухбири,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net