Хитой компанияси Нукусга сармоя киритади, янги корхона алюминий фольгаси ишлаб чиқаради

11.06.2020 10:29

ПЕК?Н, 11 июнь. /“Дунё” АА/. “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида хитойлик шериклар иштирокида алюминий фольгаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этиш лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб, Чин юрти вакиллари билан видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинган музокараларда Хитойнинг «Beizhong Yiling Co. Ltd.» компанияси, «Aral Aliminium Invest Group» масъулияти чекланган жамияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вакиллари қатнашди.

Тадбирда ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш юзасидан ҳар икки томонда катта қизиқиш борлиги қайд этилди.

Музокаралар давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, жаҳон алюминий бозоридаги маҳсулотлар баҳоси ва тайёр маҳсулотни ташишнинг кенг қамровли босқичлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Янги тузиладиган корхонага етказиб бериладиган алюминий хомашёсини харид қилиш мумкин бўлган хорижий компаниялар билан шерикликни ўрнатиш масаласи ўрганилди.  

Видеомулоқот чоғида “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида бунёд этиладиган мазкур янги корхонада хорижлик сармоядорлар учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар, лойиҳа ижросини жадаллаштиришга хизмат қиладиган зарур чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net