Хитой компанияси билан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

14.08.2020 17:01

ПЕК?Н, 14 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси томонидан “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти  билан Хитойнинг «Xinjiang boshiran agricultural machinery technology» компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида  ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Тадбирда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти раҳбарияти, “BOSHIRAN” компанияси вакиллари ҳамда мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Видеоконференция чоғида ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил қилиш, шунингдек, «Uzagroservis» акциядорлик жамияти билан «Boshiran» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимни ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хитой компанияси томонидан Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида мамлакатимизга пахта териш машиналари ва бошқа комбайнларни етказиб бериш, лизинг хизматлари кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистонда ана шундай техника воситаларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этишдан манфаатдорлик билдирилди.

Видеоконференция якунида томонлар қарийб 100 та пахта териш комбайнини мамлакатимиз ҳудудларига етказиб бериш масаласини жадаллаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама  битимни имзолаш юзасидан келишувга эришди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоиз, «Xinjiang boshiran agricultural machinery technology» компанияси пахта ҳосилини йиғиш техникаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания ўзининг кўп йиллик самарали фаолияти туфайли Хитойдаги ягона малакали ишлаб чиқарувчи сифатидаги нуфузини тобора мустаҳкамлаб келмоқда. «BOSHIRAN» 3, 4, 5 ва 6 қаторли агатларда пахта терадиган машиналарнинг барча русумлари ишланмаларини мустақил равишда яратади ва ишлаб чиқаради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net