Халқаро рейтинг ташкилотлари Халқ банки фаолиятини барқарор деб баҳолади

05.08.2020 11:52

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. «Fitch Ratings» ва «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг ташкилотлари пандемия шароитида ҳам Халқ банки фаолиятини барқарор ривожланаётган молия муассасаси сифатида баҳолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк манбасига таяниб.

«Fitch Ratings» Халқ банки рейтингини «ВВ-/Барқарор» даражасида сақлаб қолди. Бу банкнинг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга ҳамда мижозлар ишончини орттиришга хизмат қилади.

«S&P Global Ratings» эса Халқ банки кредит рейтингини В+дан ВВ- га оширди. Бу Ўзбекистон суверен рейтинги билан бир хил баҳоланганини билдиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net