Халқаро молия корпорацияси аэропортларни модернизация қилишда кўмаклашади

04.03.2020 11:08

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Транспорт вазирлигида Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шлоемер бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистондаги аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича Халқаро молия корпорацияси томонидан маслаҳатлар бериш масаласи муҳокама этилди.

Даставвал транспорт вазири Элёр Ғаниев Вибке Шлоемер хонимни сўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда 2020 йилга белгиланган режалар билан таништирди. Шунингдек, аэропортлар иш фаолиятини такомиллаштириш, бу ерда йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талаблари даражасида такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Музокараларда Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклиги асосидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро молия корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлик кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net