Халқаро энергетика агентлиги Ўзбекистон энергетика сиёсати таҳлилнинг иккинчи босқичини ўтказди

18.04.2022 14:34

ТОШКЕНТ, 18 апрель. /«Дунё» АА/. Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) делегацияси жорий йил  11-15 апрель кунлари Ўзбекистон энергетика сиёсатини чуқур таҳлил қилишнинг иккинчи босқичини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлигидан олинган маълумотга кўра, ХЭА делегацияси Тошкентга ташрифи доирасида давлат органлари, идоралар, шунингдек, компаниялар вакиллари билан норасмий учрашувлар ўтказди. 

 Таъкидлаш жоизки, «EU4Energy» дастури доирасида ХЭА Шарқий ҳамкорлик ва Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга доир дастурни ҳам амалга оширмоқда. Дастурнинг мақсади барқарор энергия сиёсатини амалга оширишни қўллаб-қувватлашга қаратилган. 

 Ўзбекистоннинг энергетика сиёсатини чуқур таҳлил қилиш ХЭА томонидан уч босқичда олиб борилмоқда ва бу мамлакат ҳукумати раҳбарлигида амалга оширилмоқда. 

Ўтказилган учрашувлар якуни бўйича ХЭА миссияси Энергетика вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига мавжуд маълумотлар бўйича ҳисобот лойиҳасини тақдим этди. Халқаро таҳлилий гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар мамлакат ҳукуматига энергетика соҳасидаги маълумотлар ва сиёсатни яхшироқ баҳолашда ёрдам бериш учун мўлжалланган. Ҳисобот потенциал инвесторларга макроиқтисодий тенденциялар ва энергетика соҳаси билан танишиш учун кенг имконият яратади. 

 2022 йилнинг июль ойида натижаларга мувофиқ якуний тавсиялар устида иш бошлаш режалаштирилган. 

 ХЭА ?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (?ҲТТ) таркибидаги автоном халқаро орган ҳисобланади. У энергия ресурслари ва энергия хизматларига бўлган талаб ва таклифнинг глобал тузилмасини такомиллаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун консалтинг ташкилоти сифатида фаолият юритади. 

 Халқаро ва инвестиция бирлашмаларда ХЭАнинг йиллик умумий энергетика ва саноат ҳисоботлари тан олинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net