Видеоконференцияда Ўзбекистоннинг Москва ва Россиядаги элчихоналари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок эт

28.07.2020 11:58

ТОШКЕНТ, 28 июль. /“Дунё” АА/. Бугун “Россия билан Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти: янги имкониятлар” мавзусида вебинар ўтказилди. Мулоқот “Деловая Россия” умумроссия жамоат ташкилоти томонидан ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси, “Российский экспортний центр” ва “Азиа-?нвест Банк” акциядорлик жамиятлари раҳбарияти вакиллари иштирок этди.

Вебинар давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг жорий ҳолати ва уларни янада кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Мамлакатларимизнинг экспорт ёки импорт фаолияти билан шуғулланувчи компанияларини қўллаб-қувватлаш учун зарур молиявий воситаларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайт этилди.

Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган Россия компанияларининг тажрибаси ва муваффақиятлари атрофлича таҳлил қилиниб, бу борадаги мавжуд муаммолар кўрсатиб ўтилди, уларни ҳал этиш йўллари таклиф этилди.

Ўзбекистонда (Тошкент шаҳрида) Россия савдо уйи ва Россияда (Самара шаҳрида) Ўзбекистон савдо уйини очиш бўйча лойиҳаларнинг бориши юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан давлатимиз раҳбари белгилаб берган Россия билан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маҳаллий тадбиркорларга Россия бозорига киришда кўмаклашиш, Россия сармояси ва технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш бўйича кўрсатмаларни амалга оширишга қаратилган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net