“VEON” компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

06.03.2020 11:33

ТОШКЕНТ, 6 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида “VEON” компаниялари гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиўғлу билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда “VEON” компаниялари гуруҳи маслаҳатчиси Борис Тадич ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Сенат манбасига асосланиб.

Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашувда мамлакатимиз телекоммуникацияси тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш ҳолати ва амалиёти, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини эркинлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“VEON” компаниялари гуруҳи Ўзбекистонда амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, жорий йилги Давлат дастури доирасида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ?нтернет тармоғидан кенг фойдаланиш учун шароит яратишга тайёр эканини билдирди.

Мобил алоқа тармоғи ва бошқа телекоммуникация хизматларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилишга қаратилган инвестиция лойиҳаларида ўз иштирокини давом эттириш истагини маълум қилди, дейилади хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net