«Ўзбекнефтгаз» халқаро молия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

17.09.2020 13:42

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти мутахассислари Россиянинг «Сбербанк» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган вебинарда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу вебинар «Ўзбекнефтгаз»нинг халқаро молия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва хорижий инвесторларни икки томонлама манфаатли ҳамкорликка жалб қилиш мақсадида ташкил қилинди.

Учрашувда хорижий шерикларга нефть-газ тармоғининг трансформацияси, тармоқни ислоҳ қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, уни молиявий соғломлаштириш ҳамда компаниянинг янги истиқболли лойиҳалари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, инвесторларга тизимда амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар, жумладан, жорий йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилаётган “GTL” заводи технологияси асосида синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш (Gas to Liquefied), «Шўртангазкимё» мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ҳамда реконструкция қилиш бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро инвестиция фондлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятига қизиқиш билдирмоқда.

Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари лойиҳаларни молиялаштириш, компаниянинг стратегик режалари, лойиҳаларни молиялаштиришда хорижий компанияларнинг иштирок этиш тартиблари билан боғлиқ қатор саволларга жавоб қайтарди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net