«Ўзбекнефтгаз» делегацияси Озарбайжонда қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

11.03.2020 15:57

ТОШКЕНТ, 11 март. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошлигидаги делегация «SOCAR» ва «Н?П? Нефтегаз SOCAR» компаниялари билан истиқболли лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Озарбайжонда учрашувлар ўтказяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири акциядорлик жамияти матбуот хизмати манбасига таяниб.

Ташрифнинг илк кунида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти делегацияси аъзолари «Азнефт» компаниясининг «Бибиэйбат» нефть ва газ қазиб олиш бошқармасида бўлди. Шу куннинг ўзида «Н?П? Нефтегаз SOCAR» тажриба-синов базасида қилинаётган ишлар билан танишилди.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти делегацияси Озарбайжон Республикаси «SOCAR» давлат нефть компанияси президенти Ровнаг Абдуллаев, Геология ва геофизика масалалари бўйича вице-президент Баҳром Гусейнов билан учрашди. Унда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Суҳбат давомида Орол денгизи ҳудудида геология қидирув ишларини амалга ошириш, Ғарбий ва Шарқий Тошли, Шимолий Шўртан, Гармистон конларини ўзлаштиришда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net