Ўзбекистон–Россия ҳукуматлараро музокаралар бўлиб ўтди

18.06.2020 12:59

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук ҳам раислигида видеоконференция шаклида кенгайтирилган Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Тадбирда икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этиб, кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Олий даражали ва ҳукуматлар даражасида мунтазам амалга оширилаётган мулоқот туфайли мамлакатларимиз ўртасида қарор топган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари барча соҳаларда сезиларли ютуқларга эришиш имконини бераётгани алоҳида таъкидланди.

Агросаноат мажмуаси, енгил саноат, электротехника, энергетика, автомобилсозлик, нефть-газ, ёғочни қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалигида қатор янги лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”нинг келишилгани саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда. ?кки мамлакат тегишли идораларининг бевосита мулоқоти йўлга қўйилгани боис истиқболли ҳамкорлик йўналишларида мавжуд долзарб масалалар тезкорлик билан кўриб чиқилишига эришилмоқда.

Мулоқот чоғида мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда, икки мамлакат ҳудудида гўшт ва сут маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг тўлиқ циклли агросаноат кластерларини яратиш истиқболлари ўрганилди.

?п-калава, газлама, трикотаж, электротехника маҳсулотлари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар тузиш ташаббуслари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда келишилган лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш, рўёбга чиқариш жараёнини таҳлил қилиш, Ўзбекистон билан Россия ишбилармон доираларини инвестиция имкониятлари ва савдо ҳажмини ошириш механизмларидаги янгиликлардан хабардор қилиб бориш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, учрашувда логистика соҳасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Унга кўра, икки мамлакат ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун қўшма юк-экспедиторлик компаниялари, логистика ва улгуржи тақсимот марказларини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Видеоконференция якунида томонлар инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича истиқболли йўналишларни ўрганишда давом этиш, эришилган келишувларнинг сифатли ва ўз вақтида бажаришни биргаликда таъминлашга содиқ эканликларини қайд этишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net