Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги йирик ҳамкорлари маълум қилинди

04.01.2022 11:02

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг 2021 йил январь—ноябрь ойларида ташқи савдо айланмасидаги энг йирик 10 та ҳамкор давлати номи маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси  маълумотига кўра, Хитой 6,7 миллиард долларлик савдо айланмаси билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан Россия (6,6 миллиард доллар) ва Қозоғистон (3,5 миллиард доллар) жой олган.

 Кейинги поғоналар қуйидаги мамлакатлар эгаллаган: Туркия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Германия, Туркманистон, Украина, Афғонистон.

Ўзбекистоннинг январь-ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларга тенг  бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net