Ўзбекистоннинг стандартлаштириш ва техник регламентлар соҳасидаги ютуқлари Женевада тақдим қилинди

29.11.2021 11:37

ЖЕНЕВА, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, жорий йил 24-25 ноябрь кунлари БМТ Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) томонидан «Денгизга чиқишга имкони бўлмаган товарларга боғлиқ бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ хўжалик қиймат занжирларини минтақавий ва глобал қиймат занжирларига интеграциялашувини кучайтириш» мавзусидаги халкаро семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ЮНКТАД, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), БМТ Европа иқтисодий комиссияси (Е?К), қатор мамлакатларвакиллари ва ҳалкаро экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан ушбу халқаро семинарда ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошқарма бошлиқлари Абдуллахон Орифбоев ва Асқарали Асқаров қатнашди.

Тадбирда ЮНКТАД лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, сифат ва синов, стандарт, мувофиқликни баҳолаш, транспорт, логистика, статистик рақамлар ва савдо-сотиқдаги техник тўсиқларга оид масалалар кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари анжуманда қуритилган меваларни халқаро сертификатлаш, уларнинг стандартлари ва сифати, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказди.

Жумладан, Ўзбекистонда қарийб 12 минг гектардан ортиқ майдонда «Global G.A.P.» ва «Organic» стандарти, 300 дан ортиқ корхонада «ISO 22000» стандарти жорий этилгани, сифат тизимларида 10 та хорижий сертификатлаштириш идораси фаолият юритаётгани ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид бошқа чоралар халқаро экспертлар ва иштирокчиларга етказилди.   

Мамлакатимиз вакиллари Халқаро электротехника комиссияси (IEC) вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонда электротехника ва энергетика соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди, миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

IEC экспертлари Ўзбекистоннинг халкаро нормаларга асосланган ушбу ташкилотга аъзолик саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва, ўз навбатида, ҳамкорлик орқали ўзаро муносабатларни янада кучайтириш тарафдори эканини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net