Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги муносабати билан ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида махсус штаб ташкил қилинмоқда

20.09.2021 13:45

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференция шаклида халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унинг кун тартиби Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги билан боғлиқ вазифалар ва бўлажак юқори даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш масалаларини қамраб олди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Давлат раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги билан боғлиқ барча тадбирларга пухта тайёргарлик кўришни бошлаш вазифаси қўйилганлиги таъкидланди. Шу муносабат билан, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида махсус штаб ташкил қилиниб, унга вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари жалб этилади.

Масъул раҳбарларга Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган тадбирларни амалий мазмун билан тўлдириш юзасидан таклифлар киритиш топширилди. Таклифлар асосида тегишли “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

2022 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган ШҲТ саммитига тайёргарликнинг бориши ҳақидаги ҳисоботлар тингланди. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўриш ва қилинган ишлар юзасидан штабга мунтазам равишда ҳисоботлар тақдим этиб бориш топширилди.

?нвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда бўлажак саммит доирасида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган қўшимча тадбирларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида кутилаётган олий даражадаги ташрифларни юқори савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Вазифаларига аниқ инвестиция лойиҳалари, савдо шартномалари, қўшма бизнес-форумлар ва тармоқ кўргазмаларини ўтказиш масалаларидан иборат иқтисодий кун тартибини шакллантириш кирадиган ишчи гуруҳларни ташкил этиш топширилди.

Учрашув якунида мутасадди раҳбарларга ҳамкор мамлакатлар иқтисодиётини чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, тегишли ишчи гуруҳларига инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни тақдим этиш вазифаси берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net