Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Олтин дафтар»ига киритилган ватандошимиз Қашқадарё вилоятида инвестиция лойиҳасини йўлга қўйди

03.12.2021 15:04

СЕУЛ, 3 декабря. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган юртдошимиз Зубайда Темирова Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сармоядор ватандошимиз оила аъзолари билан ўзлари яшайдиган қишлоқ ҳудудидан 24 гектар ер олиб, унда ғалла ва маккажўхори каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ҳамда боғдорчилик ва узумчиликни йўлга қўйди.

Бундан ташқари, қишлоқ яқинидаги 77 гектар лалми ер майдонида қўй ва қорамол боқиш, сут ва гўшт маҳсулотларини етиштириш мақсадида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этилди.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун  сармоядор томонидан 200 минг доллар миқдорида маблағ йўналтирилди, фермер хўжалиги учун зарур бўлган трактор ва ёрдамчи техника воситалари сотиб олинди.  Натижада хўжаликда 10 дан ортиқ фуқаронинг  бандлиги таъминланди.

Айни пайтда сармоядор ва унинг оила аъзолари наслдор қўйлар сонини ошириш, зотдор қорамоллар парваришини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net