Ўзбекистоннинг қандолатчилик бренди Рига орқали Европа бозорларига чиқмоқда

17.09.2020 13:41

Р?ГА, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси кўмаги билан Ўзбекистон миллий бренди «Crafers» қандолат маҳсулотларининг биринчи йирик жўнатмаси Рига шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

5 тоннадан ортиқ юк таркибида «Crafers»нинг Болтиқбўйи мамлакатлари бозори эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқарилган 30 га яқин турдаги маҳсулотлари бор.

Етказиб бериш ишлари Латвиянинг “SA Partneri” ва “Dinamik Lab” импортчиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилди.

Таъкидлаш жоиз, маҳсулотлар сертификатланган бўлиб, бундан буён Европа бозорларига доимий экспорт қилиниши мумкин.

Шу мақсадда Рига шаҳрида маҳсулотларни тақсимлаш марказини ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилган, Рига бозоридаги Ўзбекистон майдончасида «Crafers» савдо шохобчаси иш бошлади.

Марказ Болтиқбўйи мамлакатлари ва Скандинавия бозорларига маҳсулотларни илгари суриш билан шуғулланади. Хусусан, Литвада маҳсулотлар "Ўзбекистон ширинликлари" шиори остида сотилади. Ушбу шиор Рига шаҳрида 200 дан ортиқ мамлакат сайёҳлик имкониятлари намойиш этилган " Balttour – 2020" сайёҳлик савдо ярмаркаси доирасида «Crafers» маҳсулотларини сотиш мақсадида ишлаб чиқилган эди.

Литванинг “Dinamik Lab” компанияси раҳбари Гедеминас Степановичюс «Crafers» маҳсулотларининг Болтиқбўйи мамлакатлари бозорига биринчи жўнатмаси етказиб берилишидан мамнунлигини билдирди. У маҳсулотнинг ўз компанияси томонидан сертификатланиши тўғрисида маълум қилди ва Рига шаҳридаги марказнинг Европа бозорига янада кенгроқ чиқишини таъминлашни мақсад қилганини қайд этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net