Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш жараёнлари «bne Intelli News» нигоҳида

03.08.2021 10:00

ЛОНДОН, 3 август. /«Дунё» АА/. Буюк Британиянинг «bne Intelli News» онлайн-нашрида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши мавзусига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Журналист Клэр Наттол қаламига мансуб ушбу мақолада Ўзбекистон 2020 йил ривожланаётган мамлакатлар орасида энг яхши иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини намоён этгани, ҳозирги пайтда ҳам республика барқарор ўсиш сари ҳаракатланаётгани қайд қилинган.

“2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 1,6 фоизга ўсди, бу мамлакатни минтақада ижобий ўсишга муваффақ бўлган саноқлигина бўлган давлатлар сафига қўшди”, - деб ёзади нашр.

Мақолада иқтисодиётнинг айрим жабҳалари пандемия авжига чиққан кезларда ҳам фаол бўлиб тургани, бунга мамлакат иқтисодиётининг учдан бирини ташкил этадиган қишлоқ хўжалиги соҳаси ёрқин мисол бўла олиши ўқувчиларга маълум қилинган.

Унда, шунингдек, Ўзбекистонда 1 миллиард доллар миқдоридаги инқирозга қарши жамғарма тузилгани, кейинроқ бу маблағ 370 миллион долларга кўпайтгани ҳам қаламга олинган. Муаллиф инқироз ишламаётган кредитларга ўз таъсирини кўрсатган бўлишига қарамасдан, банкларнинг ликвидлик даражаси жабр кўрмаганини алоҳида таъкидлайди.

“Кўпгина ривожланаётган давлатлар солиқлар ўзгаришидаги чекловларни бошдан кечирмоқда, айримларида эса катта миқдордаги қарз тўпланиб қолди. Булар давлатларнинг тикланишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларига тўсқинлик қилади”, - деб ёзади «bne Intelli News» онлайн-нашри.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net