Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари мамлакатимиз тўқимачилик саноати имкониятлари билан танишди

06.01.2021 09:55

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари салоҳиятини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Куни кеча «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ва савдо маслаҳатчилари ҳамда тўқимачилик саноати вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, дипломатик ваколатхоналар вакиллари билан саноат ташкилотлари ўртасида бундай учрашув илк бор ўтказилмоқда.

Учрашув янги маълумотлар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтди  Хусусан, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳар бир хорижий мамлакат учун ҳамкорликка эътибор қаратган ҳолда соҳа тақдимотини ўтказди.

Ўз навбатида дипломатларимиз хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари, чет эл компаниялари билан икки томонлама учрашувларни ташкил қилишдаги муаммолар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ҳақида маълумот беришди. 

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари Ўзбекистон ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш, тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш учун хорижий мамлакатларнинг ишбилармон доиралари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, тўқимачилик саноати имкониятларини кенг ёритиш учун айрим хорижий давлатларнинг ҳудудларида доимий кўргазма залларини, шунингдек «Ўзтукимачиликсаноат» уюшмасининг Хитой, Германия, Туркия давлатларида ваколатхоналарини очиш, шунингдек, Туркманистон, АҚШ, Миср, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, ?ндонезия, Малайзия, Покистон каби мамлакатларда божхона тўловларини камайтириш бўйича таклифларни билдирдилар.

Давра суҳбати якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзазидан келгуси режаларни аниқлаб олиш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашувдан сўнг дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари Корея Республикасининг Тўқимачилик технологиялари институти кўмагида ташкил этилган «Уз-Кор Тўқимачилик» технопарки фаолияти билан танишдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net