Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шериклари маълум қилинди

25.12.2021 11:48

ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича энг кўп, яъни 4,73 миллиард долларлик товар Россиядан сотиб олинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу борада Хитой 4,4 миллиард доллар билан иккинчи, Қозоғистон 2,48 миллиард доллар билан учинчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шериклари рўйхатида тўртинчи ўрин – 1,63 миллиард доллар билан Корея Республикаси ҳамда бешинчи ўрин 1,49 миллиард доллар билан Туркияга тегишли бўлди.

  Манбага кўра, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 181 та мамлакати билан савдо муносабатларини олиб бормоқда.

 Энг кўп савдо айланмаси ҳажми Хитойга (17,7 фоиз) тўғри келмоқда. Ундан кейинги ўринларни Россия (17,4 фоиз), Қозоғистон (9,3 фоиз), Туркия (8 фоиз), Корея Республикаси (4,4 фоиз), Қирғизистон (2,2 фоиз) ва Германия (1,8 фоиз) эгаллаб турибди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net