Ўзбекистонлик ёш фермерлар учун немис мутахассиси иштирокида вебинар ўтказилди

06.07.2020 14:12

ФРАНКФУРТ-МАЙН. 6 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майндаги (Германия) Бош консулхонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёш фермерлар кенгаши Германия жамғарма кассалари фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Ҳаётда ва ишда масъулият: ер ва қишлоқ хўжалигининг келажаги учун» мавзусида вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур вебинарни ўтказишдан мақсад – мамлакатмизда қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватлаш, соҳага кириб келаётган ёшларни етакчи хорижий тажриба билан яқиндан таништиришдир.

Онлайн семинарда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият бошлаган 200 дан ортиқ ёш ва Ёш фермерлар кенгаши аъзолари  иштирок этди.

Тадбирда Германия жамғарма кассалари фонди вакили Матиас Ванглер табиатни асраш ва ердан оқилона фойдаланиш, унумдорлигини сақлаган ҳолда уни келажак авлодга етказиш юзасидан Германия тажрибасига бағишланган тақдимот ўтказди.

Вебинар «Zoom», «YouTube» ва «Facebook» ижтимоий тармоқлари орқали тўғридан-тўғри узатилди.  

Бош консулхона Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёш фермерлар кенгаши билан биргаликда юртимиз ёшларини қишлоқ хўжалигига қизиқтириш, уларни ушбу соҳада жаҳоннинг етакчи давлатларидан ҳисобланган Германия тажрибаси билан яқиндан таништириш мақсадида ўқув семинарлар ташкил этишни давом эттиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net