Ўзбекистонга Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация келди

23.01.2021 13:17

ТОШКЕНТ, 23-январь. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация кеча кечқурун Бухоро шаҳрига келди, де хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов саудиялик меҳмонлар билан учрашди. Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Айни дақиқаларда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгаши ва бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Саудия Арабистони инвестициялар вазири бугун, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва Савдо-саноат палатаси раиси А.?кромов билан учрашиши кутилмоқда.

Делегация бугун кечқурун Тошкентга келади.

Ташриф дастурига биноан саудиялик меҳмонлар Ўзбекистон вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказади.

Якшанба куни меҳмонлар Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида янги иссиқлик электр станцияси қурилиш ишлари бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Ширин  шаҳрида 1 500 МВт қувватга эга электр станцияни  қуриш бўйича 1,2 миллиард доллар миқдорида инвестиция шартномалари имзоланган эди.

Шунингдек, «ACWA Power» компаниясининг тўғридан-тўғри сармоялари ҳисобига Бухоро ва Навоий вилоятларида қиймати 1 миллиард долларга тенг, қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станцияларини бунёд этиш бўйича янги инвестиция битими имзоланиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net