Ўзбекистондан Хитойга қандолатчилик маҳсулотлари экспорт қилинади

17.09.2020 14:38

ШАНХАЙ, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси томонидан мамлакатимиз қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини Хитой бозорига мунтазам равишда тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг «Crafers» масъулияти чекланган жамияти билан Хитойнинг "Suifenhe Huilong Economic & Trade Co. Ltd" компанияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласи ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Suifenhe Huilong Economic & Trade Co. Ltd" чет элдан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш ва етказиб бериш билан шуғулланадиган Хитойнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, 300 дан ортиқ расмий дистрибюторларига эга.

«Crafers» масъулияти чекланган жамияти билан Хитойнинг "Suifenhe Huilong Economic & Trade Co. Ltd" компанияси ўртасида имзоланган шартномага биноан, умумий оғирлиги қарийб 65 тонна бўлган қандолат маҳсулотларининг биринчи жўнатмасини Ўзбекистондан Хитойга сентябрь ойи охирида жўнатиш режалаштирилган.

?мпорт қилинадиган маҳсулотлар Хитойнинг турли шаҳарлари ва вилоятларига тарқатилади, шу жумладан «Tmall», «Taоbao», «Ding Dong» каби Хитойнинг йирик ва машҳур онлайн-чакана савдо дўконлари сайтларида ҳам тарғиб қилинади.

Шунингдек, "Suifenhe Huilong Economic & Trade Co. Ltd" компанияси ўз савдо тармоғи орқали «Crafers» маҳсулотларини Хитой бозорларида тарғиб қилиш стратегиясини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Қайд этиш жоиз, «Crafers» жамияти биринчи марта ўз маҳсулотларини Хитойга етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Ҳозирги кунда Бош консулхона томонидан мамлакатимизнинг бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам Хитойга етказиб беришни ташкил қилиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net