Ўзбекистондан малакали ишчиларни Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди

17.05.2022 11:44

ДУБАЙ, 17 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонасида Яқин Шарқ ва Европа давлатларида рекрутинг фаолияти билан шуғулланадиган «ABC International Placement Services FZCO» компанияси раҳбари Никҳи Маншрамани  (Nikkhi Manshramani) билан учрашув  бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида Ўзбекистон фуқароларини қонуний асосда Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларида муносиб ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 Мулоқот аввалида Никҳи Маншрамани ватандошларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари, шу жумладан, Ўзбекистон Президентининг Президент Шавкат Мирзиёев «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти билан таништирилди. Шунингдек, жаҳон меҳнат бозорида талаб қилинадиган кўникма ва малакаларнинг тан олинган стандартлари асосида яратилган «?шга марҳамат!» мономарказлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари алоҳида таъкидланди.

«ABC International Placement Services FZCO»  раҳбари, ўз навбатида, ҳуқуқий ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта қизиқиш билдирар экан, Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, у Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари ва ишчиларни танлаш соҳасидаги ташкилий жиҳатларни тартибга солувчи Меморандумни имзолашга ҳамда «Enter Engineering» компанияси билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтди.

- «ABC International Placement Services FZCO» компанияси бугунги кунда Ўзбекистонда барпо этилаётган халқаро миқёсда эътиборга молик лойиҳалар, хусусан, аэропортлар, йўллар, кўприклар, қурилиш иншоотлари, муқобил ва қуёш энергияси асосида барпо этилган тизимлар ва саноат корхоналарига Ҳиндистондан юқори малакали мутахассисларни жалб этишга ҳам тайёр, - деди Никҳи Маншрамани.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net