Ўзбекистонда янги молиявий назорат инспекцияси ташкил этилди

16.02.2022 15:01

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Президент «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар ққилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳужжатда республика Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олишни кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 2022 йилдан бошлаб йиллик назорат иш дастурларини устувор йўналишларга мувофиқлаштириш лозимлиги белгилаб қўйилган.

“Махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини доимий мониторинг қилиш, шунингдек, масофавий назоратни кенг кўламда қўллашга, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, - дейилади қарорда.

Бундан ташқари, ҳужжатда Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси ҳамда Бош прокуратуранинг Молия вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясини  ташкил этилиши белгиланган.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуасининг яратилишини таъминлаш топширилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net