Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ошди

17.12.2020 11:11

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони 1 минг 525 тани ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат статистика қўмитаси маълумотига таяниб.

Декабрь ойи бошидаги кўрсаткичларга биноан, республикамизда рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 12,1 мингтани ташкил этиб, улардан 11,6 мингтаси фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 минг 391 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги кўрсаткичи қуйидагича:

 Россия – 2 минг 75 та.

 Хитой – 1 минг 794 та.

 Туркия – 1 минг 544 та.

 Қозоғистон – 912 та.

 Жанубий Корея – 876 та.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net