Ўзбекистонда «UzAssets» инвестиция компанияси ташкил этилди

17.06.2020 12:20

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) муассислигида акциядорлик жамияти шаклида «UzAssets» инвестиция компанияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Компания давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестиция жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича фаолият олиб боради.

 Компаниянинг устав капитали Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан 20,0 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда тегишли корхоналарнинг давлат акция пакетлари номинал қийматида бериш ҳисобига шакллантирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net