Ўзбекистонда Туркия ?қтисодиёт ва технологиялар университетини очишнинг ташкилий масалалари кўрилди

06.03.2020 11:32

ТОШКЕНТ, 6 март. /“Дунё” АА/. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 февраль кунлари Туркияга олий даражадаги ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз делегацияси 4-6 март кунлари ишчи ташриф билан Анқарада бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори Д.Бегматова, олий ўқув юртининг ?қтисодиёт факультети декани У.Бобир ҳамда Ўзбекистон Савдо ва саноат палатаси департаменти бошлиғи У.Камолиддинов мамлакатимиз делегацияси таркибидан жой олди.

Ташрифдан мақсад – Туркия Савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи (TOBB) қошидаги ?қтисодиёт ва технологиялар университети (TOBB ETU)нинг Тошкентда филиалини очишнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилиш, университет фаолияти билан яқиндан танишиш.

Ўзбекистон вакиллари аъзолари Туркия университети филиали учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети мажмуасидан жой ажратилгани ва лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳам ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Ўз навбатида, Туркия томони мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлашини айтди.

Туркиядаги элчихонамиз кўмагида ташкил этилган музокаралар якунида томонлар кадрлар тайёрлаш, олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга оид англашув меморандумини имзолади.

Ҳужжатда талабалар ва ўқитувчиларнинг академик алмашинувини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва докторантлар учун малака ошириш, ёзги амалиёт ўташ, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик белгиланган.

Туркиянинг ?қтисодиёт ва технологиялар университети кўзга кўринган олий таълим муассасаларидан бири.

Мазкур даргоҳда иқтисодиёт ва юқори технологиялар йўналишида замонавий кадрлар авлоди тайёрланади. Хусусан, унда био-инжинерия, генетика, сунъий интеллект йўналишларида таълим берилади.

Таълим амалиёт билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб борилади. Университет қошида алоҳида технопарк, замонавий кампус ҳамда хусусий клиника фаолият юритади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net