Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти: у қанчалик самарали?

12.03.2020 14:07

ТОШКЕНТ, 12 март. /«Дунё» АА/. Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда олиб борилаётган солиқ ислоҳоти натижаларини шубҳа остига қўядиган материаллар пайдо бўлди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бу борада ўзининг расмий муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига таяниб.

Ставкалар пасайтирилди, даромадлар ўсиши таъминландими?

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат солиқ сиёсатида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди.

Бизнес учун солиқ юки аста-секин камайтириб борилди. Биринчи навбатда, 2019 йилдан суғурта бадали бекор қилинди ва иш ҳақи бўйича солиқ ставкалари пасайтирилди, бу иш ҳақи солиқларига солиқ юкини 1,5 баравар камайтиришга олиб келди.

Шу билан бир қаторда, давлат мақсадли жамғармаларига 3,2 фоиз миқдорида ажратмалар бекор қилинди, даромад солиғи, айланмадан солиқ, мол-мулк солиғи ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари камайтирилди.

Ушбу чора-тадбирлар фақат 2019 йилда 11,7 триллион сўм (1,2 миллиард AҚШ доллари) миқдорида маблағни бизнес тасарруфига қолдириш, аҳолининг реал даромадларини 4,2 триллион мўмга (442 миллион AҚШ доллари) кўпайтиришга имкон берди. Шунингдек, 500 мингта иш ўрни ва 100 мингга яқин янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. (2018 йилга нисбатан қарийб икки баравар кўп).

Солиқ ставкаларининг пасайиши ва айрим солиқларнинг бекор қилинишига қарамай, 2019 йилда бюджетга солиқ тушумларининг 2018 йилга нисбатан 154 фоизга ўсиши таъминланди.

ҚҚС ставкасини пасайтириш самаралими?

– 2018 йилда ҚҚС тўловчилари бўлган фақат йирик корхоналарнинг бюджет тушумидаги ҚҚС улуши 28,5 фоизни ташкил этди.

Маҳаллий экспертлар таклифига кўра, ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 12 фоизгача кескин пасайтириш ўша пайтда бюджет даромадларини хавф остида қолдирар эди.  

Ўша пайтда ҚҚСни ҳисоблаш учун етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлмаган кичик корхоналарни ўқитиш учун вақт керак эди, чунки улар 27 йил давомида солиқларни фақат соддалаштирилган тартибда тўлашган.

Бундан келиб чиқиб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган корхоналарни ҚҚС тўлашга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ҚҚС тўловчиларининг сони 82 мингдан ошди. (дастлаб 35 минг), улардан 15,5 минг (20 фоиз) ихтиёрий равишда ҚҚСга ўтди.

Асос – хорижий тажриба ўрганилмоқда

– Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилнинг ўзида Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Россия Федерал солиқ хизматидан 145 эксперт ва 66 делегацияни қабул қилди. Хорижий экспертлар ДСҚ раҳбарияти билан ўтказган музокараларида ислоҳотлар жараёнида биринчи навбатда давлат бюджетининг барқарор даромадларини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Бизнес жараёнларида ҚҚСнинг таъсири сезила бошланди ва тўловчилар сони кўпайди шундан сўнг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, мамлакат Президенти фармонига асосан ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди.

МДҲ давлатларида ҚҚС ставкалари: Россия, Беларусь, Арманистон ва Молдова – 20 фоиз, Озарбайжон, Тожикистон – 18 фоиз, Туркманистон – 15 фоиз, Қозоғистон ва Қирғизистон – 12 фоиз.

Шунга қарамай, ҳар ойда ҚҚС тўлашдан бўйин товлаш, қалбаки ҳисоб-фактуралардан фойдаланиш ва даромадларни яшириш ҳолатлари  аниқланмоқда. Бунда “ҚҚС фарқи” 250-300 миллиард сўмни ёки ойлик даромаднинг 20 фоизини ташкил этмоқда.

Ҳозирги вақтда ҚҚСни қўллашда илғор тажрибага эга бўлган IT-технологиялар ва махсус дастурий маҳсулотларни жорий этиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бу эса “ҚҚС фарқини” 0,5 фоизга камайтиради (Европа давлатларида бу кўрсаткич 10 фоизгача).

2019 йилда бюджет даромадлари ва мақсадли фондлар 137 триллион сўмни ёки Я?Мнинг 26,1 фоизини, 2018 йилга солиштирганда 108 триллион сўм ёки Я?Мнинг 26,5 фоизини ташкил этган. Шундай қилиб, иқтисодиётга солиқ юки 0,4 фоизга камайди. 

Солиқ соҳасида рақамлаштириш

– Солиқлар йиғилувчанлигини янада ошириш учун Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси халқаро экспертлар билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш бўйича уч йиллик дастурни амалга оширмоқдалар:

-Электрон ҳисоб-фактуралар (жорий йил сўнггига қадар якунлаш режалаштирилган);

-онлайн-касса техникалари (2022 йил 1 январгача тўлиқ ўтилади);

-маҳсулотларини маркировкалаш (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бўйича синовдан ўтказилмоқда);  

-Электрон бухгалтериялар ва транспорт ташуви бўйича ягона платформа  («?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида).

Замонавий солиқ маъмуриятчилиги усуллари ҳисобланган ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши солиқларни тўлашдан бўйин товлаш схемаларини бартараф этишга, иқтисодиётни шаффофлашишга олиб келади. Шунингдек, солиқ юкини янада камайтириш масаласини кўриб чиқиш учун замин ҳозирлайди. 

Давлат солиқ қўмитаси
ахборот хизмати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net