Ўзбекистонда қуриладиган ?ЭСларда Финляндия компаниясининг юқори технологияли ускуналарини ўрнатиш режалаштирилмоқда

05.11.2021 10:16

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва Финляндиянинг «Wartsila» компанияси ҳамкорлигида электр энергетикаси соҳаси учун замонавий технологияларни жорий этиш мавзусида семинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлигидан маълум қилинишича, семинарда Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида газ-поршенли ва комбинацияланган иссиқлик электр станцияларини (?ЭС) қуриш лойиҳаларида «Wartsila» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуналарни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Финляндия компаниясининг энергетика бизнеси бўйича директори Пекка Толонен бошчилигидаги делегация аъзолари ушбу ускунанинг ноёб имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.

2030 йилга бориб мамлакатимизда электр энергиясига бўлган эҳтиёж қарийб икки баробарга ортишини таъкидланди. Шу муносабат билан мамлакат раҳбарияти томонидан ишлаб чиқариш қувватларини 30 ГВтга ошириш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши ишлаб чиқарилаётган электр энергияси умумий ҳажмининг 25 фоизини ташкил қилиши режалаштирилган. Шунингдек, муқобил энергия қувватларини ривожлантириш, энергия хавфсизлиги, жумладан замонавий технологияларга асосланган иссиқлик электр станцияларини ривожлантириш орқали электр тармоқларининг мувозанатини таъминлашда жуда муҳим бўлиб ҳисобланади.

Шу мақсадда, хусусан, туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда бир қатор замонавий иссиқлик электр станциялари қурилмоқда. Мазкур лойиҳалар доирасида мутахассислар орасида ишончлилиги билан танилган 80 дан ортиқ «Wartsila» машиналарини ўрнатиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net