Ўзбекистонда қулупнай етиштириш бўйича Жанубий Кореянинг замонавий технологиялари жорий этилади

25.08.2022 19:55

СЕУЛ, 25 август. “Дунё” АА. Амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Корея қишлоқ хўжалиги корпорацияси (KRC), Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати бўйича Корея агентлиги (EPIS) вакилларидан иборат делегация Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув чоғида томонлар мавжуд ва режалаштирилган қўшма лойиҳалар доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва EPIS ўртасида янги лойиҳани бошлаш бўйича келишув имзоланди.

“Йил бўйи қулупнай етиштириш бўйича замонавий Корея технологияларини жорий этиш” номли ушбу лойиҳа Корея Республикаси Ҳукуматининг ривожланиш бўйича расмий кўмаги (ОДA) йўналишида тақдим этиладиган грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

3,7 миллион доллар қийматидаги лойиҳа 2026 йил декабрь ойига қадар амалга оширилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгрохизматлар маркази (AК?С) (Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани) ҳудудида қуёш батареяларида ишлайдиган қулупнай етиштирувчи замонавий иссиқхона барпо этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, кореялик мутахассислар томонидан кўчатлар учун иссиқхона ҳамда юқори сифатли қулупнай кўчатларини етиштириш бўйича “?н витро” лабораторияси қурилиб, жиҳозланади.

Лойиҳа давомида қулупнай етиштириш бўйича мутахассисларнинг ҳар йили ўзаро ташрифлари ташкил этилиб, тажриба алмашиш ва малака ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳа ўзбек қулупнай маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлардаги брендинги ва маркетингига кўмаклашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net