Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

11.01.2021 15:28

ТОШКЕНТ, 11 январь. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12,3 мингтани ташкил этиб, улардан 11,8 мингтаси фаолият юритмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 399 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

Россия – 2093 та

Хитой – 1799 та 

Туркия – 1576 та

Қозоғистон – 919 та

Корея – 888 та.

 Хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

 Россия – 315 та

 Хитой – 207 та

 Туркия – 330 та

 Қозоғистон – 150 та

 Корея – 97 та

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net