Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойида 40 триллион сўмликдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

10.12.2021 10:57

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Январь-октябрь ойларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли тўртдан бир қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, республикада жами 40,2 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ҳудудлар кесимида уларнинг миқдори қуйидаги кўрсаткичларни ташкил қилди:

Қорақалпоғистон – 1,3 триллион сўм

Андижон вилояти – 2,1 триллион сўм

Бухоро вилояти – 2,5 триллион сўм

Жиззах вилояти – 0,7 триллион сўм

Қашқадарё вилояти - 2,3 триллион сўм

Навоий вилояти – 1,4 триллион сўм

Наманган вилояти – 2,2 триллион сўм

Самарқанд вилояти – 4,3 триллион сўм

Сурхондарё вилоятига – 0,9 триллион сўм

Сирдарё вилояти – 1,1 триллион сўм

Тошкент вилояти - 7,1 триллион сўм

Фарғона вилояти – 3,1 триллион сўм

Хоразм вилояти – 1,3 триллион сўм

Тошкент шаҳри - 9,9 триллион сўм.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net