Ўзбекистонда жорий йил январь ойида қарийб 7 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

25.02.2022 10:48

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда жорий йилнинг январь ойида  6 триллион  956,2 миллиард  сўмлик қурилиш ишлари бажарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга ошган.

Қурилиш ишлари таркибининг ҳажми кичик корхона ва микрофирмалар (74,6 фоиз), йирик ташкилотлар (8,2 фоиз) ва норасмий сектор (17,2 фоизни) ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз: сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда қурилиш ишларининг ҳажми 3 баробарга ошди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net