Ўзбекистонда жорий йил 2 миллион 500 минг тоннадан зиёд ғалла етиштириш режалаштирилмоқда

01.06.2022 09:42

ТОШКЕНТ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Бу йил суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 миллион 550 минг тонна буғдой олиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

«Norma.uz»  портали маълумотига кўра, бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг 28 майдаги «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида қайд этилди.

Ҳужжатга кўра, 1 миллион 783,5 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тонна уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади.

Бундан ташқари, 500 минг тонна ғалла фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилинади.

Ҳужжат билан Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилишда қуйидаги тартиб ўрнатилди:

-3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой – мулкчилик шаклидан қатъи назар, биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига;

-4- ва 5-синфлардаги буғдой – барча тадбиркорлик субъектларига биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади.

Шунингдек, ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика штаби ташкил этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net