Ўзбекистонда ?талия брендлари остида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш таклиф қилинди

20.05.2020 10:30

Р?М, 20 май. /«Дунё» АА/. «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва соҳада фаолият юритаётган корхоналар вакиллари ?талиянинг «Antonio Couture», «AQ International & Tiber» компаниялари, Европа кичик ва ўрта бизнес вакиллари ассоциацияси (CEPI) раҳбарияти билан онлайн музокаралар олиб борди. Учрашув мамлакатимизнинг ?талиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда мамлакатимизнинг «Orient Technology», «Hamkor Nur Savdo», «Angren Сharm», «Premium Leаther», «Kattaqurgon Charm» каби маҳаллий компаниялари вакиллари қатнашди. Музокараларда ?талия томонидан «Antonio Couture» компанияси раҳбари Антонио ди Стефано, «AQ International & Tiber» корхонаси раиси Сальваторе Каччола ва CEPI вице-президенти Валдимиро Руцца иштирок этди.

Мулоқот чоғида ?талияга экспорт қилинадиган маҳаллий маҳсулотлар ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда чарм, шу жумладан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда «Ўзчармсаноат» бошқаруви раиси Фахриддин Бобоев сўзга чиқди ва Ўзбекистонда чарм саноатини ривожлантириш, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, чарм ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга замонавий технологияларни жорий этиш, қиймат занжирини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатимизда маҳсулот сифатини яхшилаш мақсадида 70 та автоматлаштирилган тозалаш тизими жорий этилган ва келгуси йилларда чарм ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларига тўлиқ ўтиш режалаштирилган.

Ўз навбатида, Антонио ди Стефано Ўзбекистон соҳада улкан имкониятларга эга эканини билдириб, ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. У чарм хомашёсини қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, дунёга машҳур ?талия брендлари остида қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади.

CEPI вице-президенти Валдимиро Руцца томонларнинг ҳамкорликка бўлган истакларини қўллаб-қувватлади ва унинг ассоциацияси бошқа ?талия ва Европа компанияларини Ўзбекистон билан чарм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга жалб қилишга кўмаклашишини қайд этди.

Сальваторе Каччола Ўзбекистон улкан иқтисодий салоҳият ва ҳамкорлик истиқболларига эга эканини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бу мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон чарм саноати вакиллари италиялик инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, яқин ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net