Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Саудия бозорига экпортини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

01.10.2021 16:27

АР-Р?ЁД, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг «Saf Sulphur Factory» ширкати раиси Носир ал-Сеҳлий билан учрашув ўказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Тадбирда  Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициялар ва экспорт соҳаларини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Элчи  Саудия томонини мамлакатимизда иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имтиёзлар билан таништирди.

  Мулоқот давомида жорий йил 5 августдан бошлаб  хорижий сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш ҳамда транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари ва Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Саудия Арабистонининг «FlyNas» авиакомпанияси томонидан Ар-Риёд–Тошкент–Ар-Риёд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Носир ал-Сеҳлий, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро ташрифлар алмашинувининг фаоллашаётгани икки мамлакат манфаатларига бирдек хизмат қилишини ҳамда турли йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга имкон яратишини таъкидлади.

 Суҳбатдош Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Саудия бозорига экспортини ошириш муҳимлигини айтиб, бу борада ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди ва амалий таклифлар тақдим этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net