Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди

17.06.2020 12:21

ТОШКЕНТ, 17- июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Марказий банк манбасига асосланиб.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари талабига мувофиқ, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган «Brio Group» масъулияти чекланган жамият «OSON» электрон пуллар тизимининг оператори сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти бўлиб “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ҳисобланади. Электрон пуллар тизими тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 16 июнь куни Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net