Ўзбекистонда GTL заводи қурилишининг 84 фоиз қисми якунланди

10.03.2020 17:59

ҚАШҚАДАРЁ, 10 март. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда халқаро ва маҳаллий нашрлар журналистлари учун қурилиш майдони бўйлаб ташкил этилган пресс-тур доирасида маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири «Uzbekistan GTL» компанияси манбасига асосланиб.

Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, «The Economist», «Petroleum Economist», Reuters (Буюк Британия), «Les Echos» (Франция), «Energy Inelligene» (АҚШ) ахборот агентликлари ва нашрлари вакиллари Ўзбекистондаги GTL заводи қурилиш майдонида бўлди.

Журналистларга «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёни ва қурилиш-монтаж ишлари юзасидан маълумот берилди.

Шу билан бирга, хабарда журналистлар GTL заводининг Марказий бошқарув пультида давом этаётган монтаж ва автоматлаштириш тизимларини созлаш ишлари билан танишиш имконига эга бўлишгани қайд этилади.

Айни пайтда компания томонидан лойиҳанинг 84 фоиздан зиёд қисми бажарилган бўлиб, қурилиш майдонида 10,5 мингдан ортиқ мутахассис ва ишчи меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга, 950 тага яқин қурилиш ва махсус техника жалб қилинган.

Маълумот учун, бугунги кунда лойиҳа ЕРC шартномаси («тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида) доирасида амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net