Ўзбекистонда Фискал институтини ташкил этиш бўйича музокараларнинг иккинчи давраси ўтказилди

04.03.2020 11:10

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтини ташкил этиш бўйича музокараларнинг икки давраси якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Солиқ қўмитаси манбасига таяниб.

Янги инновацион ўқув муассасасини ташкил этишнинг асосий масалаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети, шунингдек, мамлакатимиздаги ихтисослашган университетлар илмий жамоатчилиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети мутахассислари билан музокараларнинг биринчи босқичида Фискал институти ўқитувчиларини малака ошириш учун Россия Федерациясига юбориш тўғрисида келишувга эришилганди.

Муҳокамаларнинг иккинчи даврасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Тошкент молия институти, Тошкент иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари, академик доира вакиллари инновацион институт яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Юқори сифатли таълим дастури ва ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Учрашувда мактаб ёшидаги болаларда солиқ маданиятини ошириш, ўқув дастури ва қўшимча дарслар сифатида солиқ соҳасига оид янги фанларни киритиш бўйича таклифлар билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этиш ва бунинг учун нуфузли хорижий мутахассисларни жалб қилиш таклиф қилинганди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net