Ўзбекистонда 9 ойда қанча цемент ишлаб чиқарилган?

05.11.2020 10:00

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи 9 ойида 7,8 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Цемент ишлаб чиқариш ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6 фоизни ташкил этди.

Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти (47,2 фоиз), Навоий вилояти (35,5 фоиз)  ҳамда Фарғона вилояти (11,8 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Маълумот ўрнида, мамлакатимиз жорий йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 миллион долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинди.

 Ўз навбатида юртимизга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан  қиймати 87 миллион долларга тенг цемент маҳсулоти импорт қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net