Ўзбекистонда 6 минг 25 фуқарода COVID-19 қайд этилди

20.06.2020 11:33

ТОШКЕНТ, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 6 минг 25 фуқарода касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Ўтган тун давомида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 тага ортиб, шундан 70 нафари карантин муассасаларида, 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда соғайганлар умумий сони 4 минг 273 фуқарони ташкил этмоқда, 19 нафар бемор вафот этган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 1 минг 733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари эса ўта  оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net