Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб аукцион савдоларида янги тартиблар жорий этилади

06.07.2020 14:13

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Барча аукцион савдолари натижалари 2020 йил 1 сентябрдан QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Давлат активларини бошқариш агентлиги манбасига асосланиб.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарида қайд этилишича, “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади.

– аукционда шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;

– давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;

– савдоларда мавжуд лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net