Ўзбекистон – Япония: ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом этади

24.05.2020 16:15

ТОШКЕНТ, 24 май. /“Дунё” АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) вице-президенти Ё.Хошино иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Мулоқот чоғида JETRO раҳбарияти Ўзбекистоннинг ишончли бизнес ҳамкори бўлишда давом этишини тасдиқлади. Хусусан, Япония компания ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон - Япония бизнес клуби мажлислари ва “Invest in Rising Uzbekistan” бизнес-семинарларини ўтказиш амалиётини давом эттириш таклифи билдирилди. Ё.Хошино БАА ва Туркияда фаолият юритаётган япон компаниялари раҳбарлари учун семинарлар ўтказишни таклиф қилди.

Ўзбекистондаги JETRO ваколатхонаси вакиллари мамлакатнинг ижобий инвестиция имижини тарғиб қилиш ва Япония бизнес ҳамжамиятида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини очиб бериш борасида тизимли ишлар давом этаётганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, JETRO расмий сайтида Ўзбекистонда хусусий компанияни очиш, меҳнат визасини ва ишлаш учун рухсатномани олиш тартиб-таомиллари бўйича қўлланмалар эълон қилинган. Мазкур маълумот JETRO электрон журнали орқали 4 минг япон тадбиркорларига ҳам юборилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор янги салоҳиятли шерикларни жалб этиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли механизмлари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар мавжуд келишувларни амалга ошириш, ўзбек ва япон тадбиркорлари ўртасида янги алоқаларни ўрнатиш бўйича биргаликда иш олиб бориш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш ва уни ривожлантиришга содиқ эканликларини тасдиқлашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net