Ўзбекистон январь ойида қиймати қарийб 5 миллион долларга тенг бўлган помидор экспорт қилди

06.03.2021 13:20

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон жорий йил январь ойида қиймати 4,9 миллион долларга тенг бўлган 7,4 минг тонна помидор экспорт қилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу кўрсаткич 2019 ва 2020 йилга нисбатан уч бараварга кўп демакдир.

Ўзбекистон помидор энг кўп экспорт қилган давлатлар Россия (3,6 минг тонна) ва Қозоғистон (2,9 минг тонна) бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net