Ўзбекистон - хорижий сармоядорларни ўзига жалб этаётган мамлакат

10.10.2021 18:26

ТОШКЕНТ, 10 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш борасида ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган ислоҳотлар сармоявий жозибардорликнинг ошишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсди. Ҳолбуки, ўтган йилнинг шу даврида коронавирус пандемияси таъсири туфайли иқтисодиёт атиги 1,1 фоизга, 2021 йилнинг дастлабки уч ойида эса 3 фоизга ўсган эди.

Ўз-ўзидан аёнки, ялпи ички маҳсулот ўсишида мамлакатга кириб келаётган хорижий сармоялар ҳажмининг ортиб бораётгани ҳам муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, Ўзбекистон хорижий сармоядорларни нега қизиқтирмоқда? Бу қизиқиш қандай омиллар билан изоҳланади?

Бу саволларнинг жавоби, кўпчилик мутахассисларнинг баҳолашларича, қуйидаги омиллар билан изоҳланади:

Биринчи омил – мамлакат малакали, билимли ва нисбатан арзон ишчи кучига эга эканлиги.

Маълумки, Ўзбекистон бой инсон ресурсларига эга, Марказий Осиёдаги ёш, жадал ривожланаётган, ташаббускор давлат ҳисобланади. Республикамиз меҳнатсевар аҳолисининг ўртача ёши 25 ёшни ташкил этади.

Ўзбекистонда бугунги кунда 19,2 миллион меҳнат ресурси мавжуд бўлиб, шундан иқтисодий фаол аҳоли 15 миллион нафарни ташкил қилмоқда ва бу кўрсаткич ҳар йили 500 мингдан зиёд кишига кўпаймокда.

?ккинчи омил эса мамлакатнинг жўғрофий жиҳатдан қулай жойлашуви ва унинг бой минерал ресурслар базасига эга эканлигидир.

Маълумки, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган бўлиб, бутун минтақанинг барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишини таъминлайди. Мамлакатга инвестиция киритаётган хорижий компаниялар энг йирик ва энг жадал ўсиб бораётган бозорларга чиқиш имкониятини қўлга киритади. Хусусан. Эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишув Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга ижобий таьсир кўрсатадиган муҳим механизмлардан биридир. Шундай қилиб, мазкур келишув доирасидаги эркин савдо шартлари ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг 74 миллион аҳолига эга бўлган Марказий Осиё бозорларига ва 300 миллион аҳолига эга МДҲ давлатларига божсиз кириш имкониятини бергани ҳолда МДҲ иқтисодий маконида саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, енгил саноат ва металлургия маҳсулотларини янада самарали илгари суриш учун барча шароитларни яратади.

Ўзбекистон ерости бойликлари 2 минг 800 дан ортиқ кон ва турли фойдали қазилмалар. жумладан, 100 га яқин минерал хом-ашё турларини ўз ичига қамраб олади. Фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган захираларига кўра, мамлакат нафақат МДҲ миқёсида, балки бутун дунёда етакчи ўринларни эгаллайди.

Учинчи омил ижтимоий-сиёсий, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик билан изоҳланади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён мустаҳкам макроиқтисодий барқарорликни сақлаган ҳолда юқори суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ялпи ички маҳсулот ўсиши йилига ўртача 5 фоизни ташкил этмоқда.

Дунёда коронавирус пандемиясининг давом этишига қарамасдан, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар иқтисодиётидаги вазият йилнинг биринчи ярмида барқарорлашиб, ўсиш тамойили қайтишига интилмоқда.

?қтисодиётга инвестициялар оқими ўтган йилнинг ва жорий йилнинг биринчи чорагидаги пасайишни бекор қилди ва ижобий динамикага қайтди. ?нвестицияларнинг салмоқли оқими тижорат банклари томонидан жалб қилинган кредитлар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хориждан кредит маблағларининг ўсиши билан боғлиқдир. Ташқи савдода ҳам пасайишни бартараф этишга муваффақ бўлинди. Жорий йилнинг январь-август ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси қарийб 25 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 1,6 фоизга ўсди.

J.P.Morgan инвестиция банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Таъкидланишича, Ўзбекистон суверен халқаро облигацияларининг нархлари макроиқтисодий ҳолатнинг яхшиланаётганини акс эттиради.

Халқаро рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг COVID-19 пандемиясига қарамасдан, ислоҳотларни жадал тарзда давом эттираётганини эътироф этмоқда. Хусусан, Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтингини «В1» даражасида сақлаб қолди, бироқ “барқарор” прогнозини “ижобий”га ўзгартирди. Прогнознинг ўзгаришига мамлакатнинг институционал салоҳияти яхшилангани ва давлат сиёсати самарадорлиги ижобий таъсир кўрсатгани таъкидлаб ўтилмоқда.

Moody’s Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти Я?М ўсиши 2021 йилда 5,5 фоизгача ва 2022 йилда эса 6,3 фоизгача кўтарилишини кутмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net