Ўзбекистон Халқаро валюта жамғармасидан 750 миллион доллардан зиёд маблағ олиши мумкин

03.08.2021 09:58

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Халқаро валюта жамғармаси   (ХВЖ) жаҳон иқтисодиётини тиклаш учун рекорд даражадаги, яъни  650 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ХВЖ тарқатган пресс-релизда қайд этилишича, «Халқаро валюта жамғармаси  захира активлари ҳисобидан 456 миллиард  SDR (Special Drawing Rights - махсус қарз олиш ҳуқуқлари, 650 миллиард АҚШ доллари) ажратади. 275 миллиард доллар ривожланаётган бозорларга ва мамлакатларга берилади».

«Ушбу муҳим қарор — ХВЖ тарихидаги энг йирик SDR тақсимоти ва мисли кўрилмаган инқироз даврида глобал иқтисодиёт учун йўналтирилган молиявий кўмак ҳисобланади. SDRнинг тақсимланиши барча аъзо мамлакатлар манфаати учун хизмат қилади», - дейди ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева.

Маблағларни ажратиш тўғрисидаги қарор 23 август куни кучга киради. Маблағлар квоталарга мутаносиб равишда жамғармага аъзо мамлакатларга ўтказиб берилади. Квотага мувофиқ (0,116%) Ўзбекистон 754 миллион АҚШ доллари олиши мумкин.

ХВЖ, шунингдек, ёрдамга ўта муҳтож давлатларга тикланиш ишларида ёрдам бериш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқмоқда, дейилади жамғарма хабарида.

ХВФ жаҳон иқтисодиёти жорий йил 6% ва келгуси йилда 4,9% га ўсишини башорат қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net